Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой энергетика бошқармаси раҳбари коррупцияда айбланди. У уйғур экани айтиляпти

Фото: Simon Song
Хитой Коммунистик партиясининг тартиб-интизомни текшириш бўйича Марказий комиссияси Хитой давлат энергетика бошқармаси раҳбари Нур Бекрига нисбатан суриштирув бошлади, деб хабар бермоқда ОАВ.
Эҳтимолий қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида маълумотлар келтирилмаяпти. Фақатгина гап «партия интизомини жиддий бузиш» ҳақида кетаётгани айтилади. Хитойда бу коррупция билан боғлиқ жиноят эканлигини англатади.
ОАВ маълумотларига кўра, Нур Бекри миллати бўйича уйғур бўлиб, мамлакат шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур мухтор туманида туғилган. У 57 ёшда. Давлат энергетика бошқармаси раҳбари лавозимидан ташқари, Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда уйғурлар учун «қайта тарбиялаш лагерлари» борлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025