Трамп АҚШ бош прокурорини ишдан ҳайдаш фикридан ҳозирча қайтди

Фото: Pablo Martinez Monsivais/AP
АҚШ президенти Дональд Трамп адлия вазири ва Қўшма Штатлар бош прокурори Жефф Сешнсни ишдан бўшатиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Бу ҳақда The Washington Post маъмуриятдаги манбаларига асосланиб ёзмоқда.
Манбалар сўзига кўра, Трампнинг ёрдамчилари уни Сешнсни ишдан бўшатиш муддатини кейинга қолдиришга ишонтиришган, сабаби махсус прокурор Роберт Мюллернинг Россия аралашуви бўйича суриштирув ишлари ҳали тўлиқ якунланмаган.
Шунингдек, нашрнинг билдиришича, Сешнс ноябрь ойида бўлиб ўтадиган мамлакат конгрессига оралиқ сайловлардан сўнг вазифасидан озод этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон Трампга муносабатини ўзгартиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

22:24
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27