Осиё ўйинлари. Боксда илк жанг ва илк мағлубият
Бугун, 24 август куни Ўзбекистон бокс жамоаси ҳам Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади.
Дастлаб, аёллар жамоаси вакили, -57 кг вазн тоифасидаги Ёдгорой Мирзаева баҳсларга қўшилди.
Аммо у 3 раунд давом этган жангда Хитой Тайпей вакили Хсиовен Хуангдан мағлуб бўлди: 27-29, 27-29, 29-30.
Бугун ўзбекистонлик яна бир боксчи, -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров рингга кўтарилади. Унинг рақиби мўғулистонлик Бянба Эрдене бўлади.
Ўзбекистон делегациясининг пенчак силат спортидаги вакили, -55 кг вазн тоифасидаги Муниса Раббимова эса чорак финал баҳсида вьетнамлик Тран Ти Темга 0:5 ҳисобида ютқазди ва турнирдаги иштирокини якунлади.