Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари асфальт ўғрисини қўллаб-қувватлашди
Омскда номаълум шахс асфальт ўғирлаётгани ҳақидаги видеотасвир «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида эълон қилинди. Тасвирда у белкурак билан янги ётқизилган қопламани кўчириб олаётгани акс этган. Аксарият фойдаланувчилар унинг бу ишини қораламади.
Айримлар у ўғирлаган асфальтни уйи яқинидаги йўлда анчадан буён ямалмаётган бирор чуқурни тўлдиришни режалаштирган деган тахминни билдиришди.
Айримлар эса бу воқеани тасвирга олган кишига эътироз билдиришди.
«Нега унга қаршилик билдирмадинг? Эртага у ҳосил қилган чуқурга тушмаслик учун унинг адабини беришинг керак эди. Яшириниб тасвирга олиб қаҳрамонлик қилдингми?», —деб ёзди фойдаланувчилардан бири.
Россияда йўлларнинг сифати энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025