Сократис «Арсенал» футболчисига айланди

Фото: Fc Arsenal
«Боруссия» Д клубининг марказий ҳимоячиси Сократис Папастатопулос Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтди.
«Қуролсозлар» 30 ёшли футболчи трансфери учун 19 миллион евро тўладилар.
Сократис Грециянинг АЕК клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида «Ники Волос», «Женоа», «Милан» ва «Вердер» клубларида ҳам ўйнаган.
Папастатопулос «қовоғарилар» сафида 198та ўйин ўтказиб, 10та гол урган ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Шунингдек, Греция терма жамоаси сафида 79та ўйинда майдонга тушган.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:35 / 23.02.2025
«Арсенал» пойгадан чиқмоқда, «Барселона» реванш олди. Кун ўйинлари

10:26 / 20.02.2025