Афғонистонда 105 киши жангарилар асиридан озод қилинди

Фото: СС0 Public Domain
Афғонистон жанубида армия махсус кучлари жангарилар асиридан 105 кишини, жумладан аёллар ва болаларни озод қилди. Бу ҳақда Гилменд вилояти губернатори матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳарбийлар асирларни 31 майга ўтар кечаси махсус рейд давомида толиблар “турмалари”дан озод қилишган. Амалиёт Гилменд вилоятидаги Сур-Кариз ва Дабоба аҳоли пунктларида ўтказилган.
Таъкидланишича, рейд давомида 4 жангари йўқ қилинган, уларга қарашли мотоцикллар ва 10 та қўлбола портловчи қурилма, қурол ва ўқ-дорилар қўлга киритилган.
Мавзуга оид

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

10:36 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

17:11 / 24.02.2025