Пашинян Путин билан учрашмоқчи ва Тоғли Қорабоғга бормоқчи

Фото: Александр Миридонов / «Коммерсантъ»
Арманистоннинг янги сайланган бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи эканини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.
У россияликлар президенти билан 14 май куни Сочида Евроосиё иқтисодий кенгашининг олий даражали йиғилиши вақтида учрашув ўтказишни режалаштирган.
Пашинян шунингдек, 9 май куни Тоғли Қорабоғга боришни режалаштирган. Арманистон парламентидаги чиқиши чоғида у Қорабоғ низосини тинч йўл билан ҳал қилиш учун бу масалани Озарбойжон томони билан муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган.
Пашинян 8 май куни Миллий йиғилишда ўтказилган сайлов натижасида мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзоди 59 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланди (53 овоз талаб этилганди), — 42 киши қарши бўлди. У эндиликда мухолифатга айланган Республика партияси вакиллари берган овозлар эвазига сайланишга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид

18:17 / 09.01.2025
Арманистон ҳукумати ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

16:54 / 29.12.2024
Лукашенко ва Пашинян гап талашиб қолди

21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади

00:12 / 13.09.2024