Давлат департаменти Жулианининг Эрон бўйича можароли баёнотига изоҳ берди

Фото: AP Photo/Pablo Martinez Monsivais
Айни дамда АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳуқуқшунослар гуруҳига кирувчи, 1994-2001 йилларда Нью-Йорк мэри бўлган Рудольф Жулиани ҳозирги маъмурият номидан баёнот бера олмайди. Бу ташқи сиёсат масалаларига ҳам алоқадор, деб хабар қилмоқда ТАСС Қўшма Штатлар Давлат департаменти вакилига асосан.
Жулиани шанба куни Трамп Эрондаги “режимни ўзгартириш ниятида экани”ни маълум қилди. Унинг сўзлари Politico нашри томонидан келтирилганди.
"Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг кўрсатишича, у ушбу маъмурият номидан на ташқи сиёсат, на бошқа қандайдир сиёсат бўйича гапира олмайди", - дея айтиб ўтган АҚШ ташқи сиёсат идораси вакили.
Оқ уй эса Жулианининг сўзларига изоҳ беришдан бош тортган.
Мавзуга оид

17:39
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси АҚШдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

15:45
АҚШда 130 йил муқаддам чўкиб кетган кема қолдиқлари топилди

11:15
Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

09:10