Эмери: «Манчестер Сити»да Гвардиола хўжайин, «ПСЖ»да эса...»

Фото: Getty Images
«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери жамоада ким етакчи экани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бир куни Хорхе Вальдано менга «Барселона»да Месси етакчи, «Реал»да - Флорентино Перес, «Атлетико»да — Симеоне эканини айтди. Бу ҳолатларда футболчи, президент ва мураббий етакчи эканини кўришимиз мумкин.
«ПСЖ»да эса етакчилик вазифасини Неймар бажаради. У клубга етакчи ва дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун келган. Бироқ, унга бироз вақт керак. Агар «Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиола хўжайин бўлса, «ПСЖ»да Неймардир», — деб Эмери сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.
Мавзуга оид

03:51
«ПСЖ» «Ливерпул»ни пеналтилар сериясида мағлуб этди, «Барселона» ва «Бавария» ҳам 1/4 финалда

19:54 / 12.02.2025
Неймар яна «Сантос»да: футбол ниҳоят бойликни енгди

22:32 / 31.01.2025
Бразилиянинг «Сантос» клуби Неймар қайтганини эълон қилди

05:19 / 28.01.2025