Трампга Нобель мукофоти бериш таклиф этилди

Фото: Reuters /Win McNamee
Америкалик республикачи сенатор Линдси Грэм Корея яриморолидаги вазиятни тартибга солишга муваффақ бўлинса, унда АҚШ президенти Дональд Трампга тинчлик бўйича Нобель мукофоти бериш керак, деб ҳисобламоқда.
“Дональд Трамп Шимолий Корея, Хитойни у ўзгаришлар борасида жиддий эканлигига кўндира олди. Биз ҳозирча белгиланган мақсадга эриша олмадик, бироқ бу юз берса, унда президент Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофоти олишга лойиқ”, деб айтган сенатор.
Грэмнинг айтишича, Трамп Пхеньянга ёки “нормал давлат” бўлиши зарурлигини, ёки “АҚШ ҳудудига етиб бориш” мақсадида ракеталар қуришни давом эттириши оқибатларини ҳис қилишига тўғри келишини намойиш қила олган.
“Бу Трампсиз юз бермасди”, деб айтган сенатор.
27 апрелда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳарбий-демаркацион чизиқнинг Жанубий Корея жавобгарлигидаги қисмига ўтган илк шимолий кореялик етакчи бўлди. Шимолий Корея етакчиси у ерда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашди.
Уларнинг учрашуви натижаларига кўра, Пхеньян ва Сеул Корея яриморолининг тўлиқ ядровий қуролсизлантирилишига эришиш истагида эканлиги билдирилган қўшма декларация қабул қилинди.
Мавзуга оид

17:41 / 06.10.2022
Шорт-листдаги фаворит: Зеленский Нобел мукофотини оладими?

12:54 / 05.10.2021
Нобель ҳафталиги: Тиббиёт бўйича 2021 йилги совриндорлар эълон қилинди

20:12 / 23.09.2021
2021 йилда Нобель совриндорлари мукофотни ўз давлатларида олади

19:20 / 31.01.2021