АҚШ чегарасида ноқонуний муҳожирларнинг ҳибсга олиниши кескин ошгани қайд қилинди

Фото: AP Photo / Gregory Bull
Март ойида АҚШ чегарасида ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар сони кескин ошган. Бу ҳақда АҚШнинг божхона-чегара хизмати маълум қилди.
“Божхона-чегара хизмати март ойида ҳибсга олишлар февралга нисбатан 37 фоизга ошганини қайд қилган. 2017 йил мартига нисбатан эса ўсиш 203 фоизни ташкил қилган”, дейилган хизматнинг баёнотида.
АҚШнинг жануби-ғарбий чегарасида март ойида 37 минг 393 киши ушланган. Февралда бу кўрсаткич 26 минг 622 кишини ташкил қилган. Ҳибсга олишлар март ойида ўсишига қарамай, бу рақамлар йиллик статистикага нисбатан унча катта эмас ва мавсумий ўзгаришлар, об-ҳаво ва бошқа омиллар билан тушунтирилиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп 4 апрелда мамлакат чегарасини муҳофаза қилишга миллий гвардияни жалб қилишга рухсат берди.
Мавзуга оид

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

18:01 / 12.03.2025