Актриса Стефан Одран вафот этди

Фото: Global Look Press
Актриса Стефан Одран вафот этди, деб хабар бермоқда FranceInfo. У 85 ёшда эди.
Санъаткор ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги маълумотни унинг ўғли Том Шаброль тасдиқлаган.
Одран француз кинематографининг 1970-йиллардаги энг машҳур вакилларидан бири саналган.
У собиқ турмуш ўртоғи Клод Шабролнинг фильмлари туфайли машҳурликка эришган. Бундан ташқари, Луис Бунюэль билан ҳам ишлаган.
Актриса «Буржуазиянинг камтар оғуши», «Қассоб», «Бабетта базми», «Ишончсиз хотин» фильмларида суратга тушган.
Одран – «Кумуш айниқ», BAFTA ва «Сезар» мукофотлари лауреати бўлган.