Скрипаль қандай усул билан заҳарлангани айтилди

Фото: Henry Nicholls / Reuters
ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль катта эҳтимол билан автомобиль вентиляцияси орқали заҳарланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ABC News Британия махсус хизматларидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.
Телеканал суҳбатдошларининг маълумотига кўра, британиялик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида Скрипаль ва унинг қизи Юлия айнан қандай заҳарлангани борасида тахмин бор. Махсус хизматларнинг фикрича, кукунсифат заҳарловчи модда қўлланган, у Скрипаль ва унинг қизи бўлган BMW автомобилининг вентиляция тизимига юборилган.
Шу билан бирга, Британия ҳукуматининг тахминича, яна 30дан ортиқ киши кукун таъсирига тушиб қолган бўлиши мумкин.
Скрипаль ва унинг қизи Британиянинг Солсбери шаҳридаги кўчада март ойи бошида топилганди. Лондон маълумотларига кўра, жиноят жойида Россия томонидан ҳарбий мақсадларда ишлаб чиқилган «Новичок» моддаси излари аниқланган. Москва айбловларни рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Россиянинг сўнгги қарори туфайли хавфсизлик бўйича миллий кенгашни чақириши хабар берилганди.
Мавзуга оид

11:40 / 15.03.2025
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

16:09 / 09.03.2025
Риши Сунак: Россиянинг музлатилган активларини Украинани тиклашга йўналтириш керак

19:58 / 07.03.2025