Шарқшунослик институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Фото: ЎзА
Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Уммон Султонлигининг Мерос ва маданият вазири Саййид Ҳайсам бин Тариқ ал-Саъид ҳамда Вақф ва дин ишлари вазири Шайх Абдулла бин Муҳаммад бин Абдулла ас-Салимий иштирок этди. Улар институтда яратилган кенг имкониятлар, музей, иш хоналари, қўлёзмалар сақланаётган кутубхона, лаборатория билан танишди. Иш жараёнларини кузатди, деб ёзмоқда ЎзА.
Меҳмонлар нодир манбалар, тошбосма китоблар, миниатюралар, хаттотлик намуналари, тарихий ҳужжатлар коллекцияларининг энг яхши намуналари жой олган кўргазмани кўздан кечирди.

Мазкур институт биноси Уммон Султонлиги билан имзоланган битимга биноан ушбу давлат иштирокида бунёд этилди.
Бино уч қаватли. Кираверишдаги ички марказий атриумнинг баландлиги 16 метрни ташкил этади. Институтдаги 26 минг қўлёзма ва 40 мингга яқин тошбосма тўпламлари ноёб манба ҳисобланади.


Мавзуга оид

14:10 / 27.02.2025
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг вазифалари белгиланди

08:45 / 07.08.2024
Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилади

11:27 / 27.07.2024
1 августдан Рақамли криминалистика институтига бир қатор ҳуқуқлар берилади

08:26 / 10.07.2024