Жаҳон | 22:29 / 19.02.2018
8993
1 дақиқада ўқилади

Мозамбикда 17 киши чиқиндилар остида қолиб кетди  

Фото: BT.com

19 февралда Мозамбик пойтахти Мапутуда кучли ёмғирлар сабабли чиқиндилар тепалиги одамларни босиб қолди. Оқибатда чиқиндилар остида қолиб кетган 17 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, бир нечта уй вайрон бўлган, минглаб одамлар ўз уйларини тарк этганлар. 

Ҳукумат қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, қидирув ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий ОАВ воқеа юз берган жойдаги чиқиндилар тепалигининг баландлиги 3 қаватли бинодек келганини маълум қилган.

“Чиқиндилар уюмлари уйларни босиб қолган, кўпчилик оилалар бу вақтда уйлари ичида бўлганлар”, деб маълум қилган мамлакатнинг фавқулодда вазиятлар вазири Фатима Белшуир.

Ушбу чиқиндихона Мапутудаги энг катта объект ҳисобланиб, одамлар бу ерда чиқиндиларни титиб, егулик ва сотиш учун нарсалар қидирганлар.

Таъкидланишича, тиббий ходимлар анчадан бери чиқиндихонадан чиқадиган буғлар, пашшалар ва бошқа хавфлардан хавотир билдириб келишган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!