Назарбоевнинг қароргоҳига полициячи бошқарувидаги Porsche Cayenne келиб урилди (фото)

Фото: Tengrinews
Полициячи бошқарувида бўлган Porsche Cayenne автомобили Оқўрда – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қароргоҳи дарвозасига келиб урилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Остона шаҳри Ички ишлар департаменти маълумотларига кўра, ЙТҲ 17 январга ўтар тунда содир бўлган. Хизмат текшируви ўтказилди, унинг давомида Остона ИИД йўл-патруль полицияси махсус батальони хизмати инспектори, полиция катта лейтенанти Е.Иманбеков Дўстиқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, йўлдаги яхвонликда бошқарувни йўқотгани ҳамда президент қароргоҳи дарвозасига келиб урилгани аниқланган. Жабрланганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.


Полициядан таъкидлашларича, ЙТҲга сабабчи бўлган Е.Иманбеков ва взвод қўмондони, унинг раҳбари, полиция капитани Г.Жумахметов Қозоғистон Республикаси ички ишлар органларидан ишдан бўшатилган.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025