Эрдўған суриялик курдлар кучларига қарши операция бошланиши мумкинлигини айтди

Фото: Presidential Press Service, pool
Туркия армияси бир ҳафта ичида Суриянинг шимоли-ғарбидаги, суриялик курдлар мудофаа кучлари (YPG) назоратида бўлган Манбиж ва Африн шаҳарларида операция бошлаши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
“Агар бизга берилган ваъдалар (АҚШ томондан YPG’нинг олиб чиқилиши – таҳр.) бажарилмаса, Манбижда вазиятни ўз қўлимизга оламиз. Улар бир ҳафтадан кейин нима қилишимизни кўришади. Агар Афринда террорчилар таслим бўлмаса, биз уларнинг калласини узиб ташлаймиз”, деб айтган Эрдўған Элязиг вилоятидаги нутқида.
Эрдўғаннинг айтишича, АҚШ Сурияга YPG учун қурол ортилган 4900 та юк машинаси ва 2000 та самолёт жўнатган. “Бу иттифоқдошлик эмас. Сиз YPG’га қурол бериб, қандай қилиб биз билан стратегик ҳамкорлик ҳақида гапира оласиз? Буни ҳеч ким ҳазм қилмайди. АҚШ террорчилар билан ҳамкорлик унинг миллий манфаатларига зиён етказмайди деб ўйлаб, ўз-ўзини алдамоқда. Ўз пинжига илонни олган, бунинг оқибатларига дуч келади”, деб айтган Эрдўған.
Анқара Вашингтонни YPG’га ҳарбий кўмак беришда бир неча мароталаб қоралаган.
Мавзуга оид

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27 / 12.03.2025