Видео: Намойишчилар Теҳрондаги майдондан полициячиларни ҳайдаб юборди

Интернетда Эрондаги ҳукуматга қарши норозилик намойишларининг учинчи кунида полиция билан тўқнашувлар акс этган видеолар тарқалди.
Мамлакатнинг марказий қисмидаги Арак шаҳрида намойишчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибидаги Басиж ташкилоти қароргоҳини ёқиб юборишган.
Мамлакат пойтахти Теҳрон шаҳрида эса Озодий майдонига йиғилган халқ полицияни майдон ҳудудидан ҳайдаб юборган.
Машҳадда эса намойишчилар полициячиларнинг мотоциклларини тортиб олиб уларга ўт қўймоқда.
Инфляция, раҳбарият ва катта харажатлар талаб қилаётган ташқи сиёсатга қарши жорий намойишлар Эронда 2009 йилдан бери ўтаётган энг йирик намойишларга айланди. Ўшанда Маҳмуд Аҳмадинажоднинг президент сайловларида ғалаба қилганига қарши намойишлар бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

15:02 / 09.03.2025
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:41 / 07.03.2025