Ўзбекистоннинг Япония ва Грузияга элчилари тайинланди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Сенатнинг XIII ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Озарбойжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб келган Шерзод Файзиев Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Ғайрат Фозилов лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид

21:14 / 19.02.2025
Эстония ва Гуржистоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

22:45 / 18.02.2025
Канада ва Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди

19:24 / 12.04.2019