Дунёдаги энг катта самолёт илк бор синовларга олиб чиқилди (видео)
Дунёдаги энг катта самолёт Stratolaunch илк бор ангардан чиқарилиб, АҚШдаги Мохаве чўлида жойлашган аэродромнинг учиш-қўниш полосасида ҳаракатланди.
Бу ҳақда ушбу самолёт лойиҳасининг раҳбари, миллиардер Пол Аллен твиттерда маълум қилди.
Самолёт қанотлари қулочи 117 метрни, вазни 250 тоннани ташкил қилади. Самолёт 240 тонна юк кўтара олишига умид қилинмоқда. Самолётда Boeing 747-400’ самолётларидан ечиб олинган 6 та Pratt & Whitney турбореактив двигателлари ўрнатилган.
Самолёт стратосферага ракеталарни олиб чиқиб, сўнгра ўз бортидан уларни коинотга учириш мақсадида яратилган. Самолёт илк синов парвозини 2019 йилда амалга ошириши кутилмоқда.
Мавзуга оид

11:15
Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

09:10
Шолц АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлади

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025