Видео: Емельяненко Рамзан Қодиров билан спарринг ўтказди

Россиялик яккакураш жангчиси Александр Емельяненко ўз инстаграмида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан спарринг ўтказгани ҳақидаги видеони жойлаштирди. Кичик Емельяненко чеченлар раҳбари билан бокс қоидалари бўйича «муштлашган».
«Ҳурматли инсон, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров билан бокс бўйича спарринг», дея изоҳ ёзган у пост остига.
Бундан аввалроқ самбо бўйича собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланадиган Александр Емельяненко «Ахмат» клуби билан бир неча жанг ўтказиш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Спортчи шу муносабат билан айни кунларда Грознийга ташриф буюрган.
Мавзуга оид

11:42 / 29.12.2024
Бу Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимига ҳурматсизлик ва суверенитетини инкор қилиш демакдир

19:09 / 28.12.2024
Ўзбекистонлик амалдорларга суиқасд: «чечен изи» ва Қодиров таҳдиди

14:23 / 28.12.2024
«Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқидан узр сўраши керак» – Одилжон Тожиев

07:56 / 28.12.2024