Нью-Йорк метроси поездидаги каламуш йўловчиларни саросимага солди

Нью-Йорк метроси поездида пайдо бўлган каламуш йўловчилар орасида саросима кўтарилишига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да чоп этилди.
Видеода кемирувчи пайдо бўлганидан қўрқиб кетган баъзи йўловчилар чинқирганча ўриндиқлар устига чиқиб олишганини кўриш мумкин. Видео муаллифининг таъкидлашича, каламуш ҳам одамларнинг чинқиришидан қўрқиб, вагоннинг у ердан-бу ерга ўзини ура бошлаган.
Ушбу ҳолат кейинги станциягача давом этган. Бу ерда каламуш очиқ эшиклар орқали “ғойиб бўлишга” муваффақ бўлган. “Каламуш билан кетиш қувноқ бўлди”, деб изоҳ қолдирган видео муаллифи.
Мавзуга оид

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди

00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди

10:57 / 08.09.2023