Мугабенинг рафиқасига чақириқ билан чиқишди

Фото: AP
Зимбабведа ҳукмрон бўлган Африка миллий иттифоқи президент Роберт Мугабенинг рафиқаси ва эҳтимолий вориси Грейс Мугабени партиядаги ўз лавозимини тарк этишга чақирди, деб хабар бермоқда Herald газетаси.
Аввалроқ, жума куни партия вилоят мувофиқлаштирув қўмиталарининг ўнтасидан саккизтаси Мугабени мамлакат президенти ва партия биринчи котиби лавозимини тарк этишга чақирганди.
Нашрнинг хабар беришича, Мугабега бундай чақириқ билан ўнта вилоят мувофиқлаштирув партия қўмитаси учрашувида чиқишган. Шунингдек, учрашув қатнашчилари ишдан бўшатилган бош вазир ўринбосари Эммерсон Мнангагванинг ҳуқуқлари тикланишини талаб қилишди. Уларнинг таъкидлашича, унинг истеъфоси бўйича қарор марказий қўмита тасдиқловисиз қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мугабе омма олдида кўриниш бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди

21:09 / 01.01.2025
Зимбабведа ўлим жазоси расман бекор қилинди

00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди

20:55 / 14.09.2024