Нью-Йоркдаги теракт учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Нью-Йоркда саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.
ИШИД аъзоларининг маълум қилишича, «ҳужум қилган шахс ҳалифалик аскарларидан бири саналади», деб ёзмоқда агентлик.
Сешанба куни Нью-Йоркда юк машинаси Манҳэттеннинг жануби-ғарбий қисмидаги велосипед йўлагига бостириб борди. Ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов бир нечта кўчалардан ҳаракатланиб, ўз йўлида пайдо бўлган велосипедчиларни уриб кетди, сўнг мактаб автобусига келиб урилди.
Соипов ўз машинасида ҳужумни ИШИД номидан содир этаётгани ҳақида ёзув қолдирди. У полиция ходимлари томонидан яраланди ҳамда шифохонага олиб кетилди.
Мавзуга оид

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

09:27 / 09.12.2024
АҚШ Сурияда ИШИДнинг 75 тадан ортиқ объектига зарба берди

12:00 / 21.10.2024