Қирғизистон хавфсизлик хизмати Омурбек Бабановдан изоҳ сўрамоқда

Фото: kg.akipress
Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати вакили мамлакат президентлигига асосий номзод сифатида кўрсатилган Омурбек Бабановдан «унинг айбловлари нима асосида янграганини эълон қилиши»ни сўради. Бу ҳақда Интерфакс нашри хабар беради.
«ДХХ ходимларини провакация ҳаракатларини амалга оширишга уринишда айблаш ҳар томонлама асослантирилиши ва кенг жамоатчиликка тақдим этилиши шарт. Акс ҳолда, Омурбек Бабанов сайловнинг оддий қоидаларини бузиб, жамоатчиликни ўз фикридан чалғитмоқда, деб ҳисоблаш мумкин», дейди нашр мухбири билан суҳбатлашган Давлат хавфсизлик хизмати ходими.
Маълумот учун, «Республика-Ата журт» партиясидан номзод сифатида кўрсатилган Омурбек Бабанов сайлов бошланиши билан мамлакат жанубида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари, жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари жараёнга ноқонуний аралашаётганини иддао қилган. Унинг айтишича, гап айнан қандай қонун бузилиши ҳақида кетаётганини у гапириб ўтирмайди, барчаси сайлов натижасига боғлиқ.
Мавзуга оид

18:01 / 12.03.2025
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара очилади

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025