АҚШ Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчилик ташкилоти деб топди

Фото: Reuters
АҚШ молия вазирлиги Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИИҚК) террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритди ва унга қарши иқтисодий санкциялар киритишини эълон қилди.
Ушбу қарор ИИҚКнинг гўёки "Ҳизбуллоҳ", ХАМАС ва "Толибон" ташкилотларига кўрсатаётган кўмаги сабабли қабул қилинган.
"ИИҚК Эроннинг дунёда террорчиликнинг бош ҳомийси бўлишида марказий роль ўйнаган. Эрон минтақадаги барқарорлик эвазига ҳокимиятга эришмоқчи ва молия вазирлиги ИИҚКнинг вайронкор фаолиятига қаршилик кўрсатиш учун ўз ваколатларидан фойдаланишда давом этади", деб айтди АҚШ молия вазири Стивен Мучин.
Санкцияларга кўра АҚШ фуқаролари ва компанияларига ИИҚК томондан назорат қилинувчи корхоналар билан бизнес олиб бориш тақиқланади.
ИИҚК Эрон қуролли кучларининг сара қисми ҳисобланади. Корпус ўз ҳаво, ҳарбий-денгиз ва қуруқликдаги қўшинларига эга. Унда 100 мингга яқин киши хизмат қилади. Теҳрон корпуснинг террорчилик фаолиятига алоқадорлигини қатъиян рад этиб келади.
Мавзуга оид

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27 / 12.03.2025