Жолининг янги фильми бошқа мамлакат номидан «Оскар»га номзод

Фото:variety.com
Анжелина Жолининг «Улар аввал отамни ўлдиришди» фильми Камбожадан «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинациясида илгари сурилди. Variety шу ҳақида хабар берди.
Картина камбожалик ёзувчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лунг Анг ва унинг «қизил хемерлар» режими ҳақидаги хотираларига бағишланган. Жоли у аёл билан 2002 йилда, Камбожадаги биринчи гуманитар миссияси вақтида танишган.
Анжелина Жоли Америка ва Камбожа фуқаролигига эга. Унинг ўғилларидан бири Камбожада туғилган.
Фильмни молиялаштириш ишлари билан Netflix онлайн-сервиси шуғулланган. Лента Шимолий Америка прокатига чиқади ва бу унга бошқа «Оскар» номинациялари учун курашиш имконини беради.
Мавзуга оид

20:37 / 03.03.2025
Фаластин кураши ҳақидаги «Бошқа ер йўқ» ҳужжатли филми «Оскар»га муносиб кўрилди

11:02 / 03.03.2025
«Анора» — «Оскар»нинг бу йилдаги асосий филми бўлди. Унинг режиссёри Шон Бейкер тўртта мукофотни қўлга киритди

11:13 / 12.03.2024
«Бу филм бўлмаслигини истардим» — Мариупол ҳақидаги ҳужжатли филм «Оскар» олди

08:38 / 11.03.2024