Нью-Йоркда Лавров ва Тиллерсон учрашуви якунланди

Фото: РИА «Новости»
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Нью-Йоркдаги учрашуви ниҳоясига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Икки мамлакат ташқи сиёсат маҳкамалари етакчиларининг суҳбати 45 дақиқа давом этган. Таъкидланишича, у Америка томони ташаббуси билан ташкил этилган ва норасмий мазмунга эга бўлган.
Шу муносабат билан Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бу ҳақда журналистларга маълум қилди.
"Нью-Йоркда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар Сурия инқирози ва Яқин Шарқ, Африка шимолидаги вазиятлар, Минск келишувига доир фикр алмашди", — деган у.