АҚШда автошоу вақтида автомобиль томошабинларни босиб кетди

Фото: Reuters
АҚШнинг Бойсе шаҳридаги (Айдахо штати) автошоу вақтида автомобилнинг томошабинларга урилиши оқибатида камида 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.
Бойсе полицияси сайтида чоп этилган баёнотда айтилишича, Cars and Coffee автошоусида қатнашган кулранг Porsche машинаси ҳайдовчиси катта тезликда бошқарувни қўлдан чиқарган.
Воқеа оқибатида 6 кишини тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетган, яна 5 киши хусусий машиналарда шифохоналарга етказилган.
Полиция лейтенанти Чарльз ЛеБарнинг айтишича, воқеа ҳайдовчи одамлар олдида “ўзини кўз-кўз қилиши” сабабли юз берган бўлиши мумкин. “Менда мавжуд маълумотларга кўра, ҳайдовчи томошабилар олдида ўзини кўз-кўз қилган”, деб айтган лейтенант. Унинг айтишича, ҳайдовчи жуда катта тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни қўлдан чиқариб, томошабинлар бўлган тротуар ва ўтлоққа учиб чиққан.
Айни вақтда воқеа тергов қилина бошланган. Воқеага айбдор ҳайдовчи кўрсатмалар берган.
Мавзуга оид

00:16
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда

16:30 / 28.03.2025
Трамп Оқ уйда мусулмонлар учун ифторлик уюштирди

15:11 / 28.03.2025
“Яхшиямки бирор рус ёки хусий жосусини қўшишмабди” – махфий чатдаги журналист

14:45 / 28.03.2025