ОАВ: Мьянма ҳукумати Рокҳайн штатига БМТ гуманитар ёрдамини тўсиб қўйди

Фото: Getty Images
Мьянма ҳукумати БМТ инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатувчи ташкилотларга Рокҳайн шимолидаги минглаб инсонларга гуманитар юкларни етказиб беришга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Guardian газетаси ёзмоқда.
Мьянма ҳарбийлари ва хавфсизлик кучлари Рокҳайн штатида истиқомат қилувчи роҳингя мусулмонлари орасидаги жангариларга қарши амалиёт ўтказмоқда. Этник бенгаллар ҳисобланувчи роҳингялар Мьянмада ноқонуний муҳожирлар ҳисобланади. Уларнинг аксариятига Мьянма фуқаролиги тақдим этилмаган.
БМТнинг Мьянмадаги қароргоҳи мувофиқлаштирувчисининг газетага маълум қилишича, гуманитар ёрдамларни етказиб бериш хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлиги ва ҳукуматнинг зиддиятли ҳудудларга сафарни чеклаши билан боғлиқдир. Идорага кўра, ҳукумат гуманитар ёрдамларни амалга оширишга рухсат бермаяпти.
"БМТ гуманитар ёрдамлар етказишни имкон қадар тезроқ қайта бошлаш учун ҳукумат билан қалин алоқада", — дейишган ташкилот қароргоҳида. Қайд этилишича, штатнинг бошқа ҳудудларига ёрдамларни етказиб беришга йўл қўйилмоқда. ЮНИСЕФ, БМТ жамғармаси ва БМТ қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси вакиллари эса штатнинг шимолий ҳудудларида ҳеч қандай иш олиб бормаган. Ҳукумат, шунингдек, визалар тақдим этишни ортга суриш орқали халқаро ходимлар келишини рад этаяпти.
Газетанинг ёзишича, 16 та йирик ноҳукумат инсонпарварлик ташкилотлари, жумладан Oxfam ва Save the Children ҳам ҳукуматнинг можароли ҳудудга гуманитар ташкилотлар киришини чеклаганини маълум қилди.
Мавзуга оид

17:17 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади

19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади

22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

08:23 / 25.02.2025