Ҳиндистонда жангарилар полициячиларга ҳужум қилди

Фото: oneindia.com
Ҳиндистоннинг Пулвама шаҳрида жангарилар полициячиларга ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида бир полициячи ҳалок бўлди ва олти нафари жароҳатланди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қуролланган камида уч киши ҳужум қилган. Полиция бўлинмасида эса Жамму ва Кашмир штатларининг юзлаб ходимлари бўлган.
Жангарилар бинога киришнинг уддасидан чиқишгач, гранаталарни отиб, бетартиб ўқ уза бошлашган.
Айни дамда полициячиларни эвакуация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Мьянмада жангарилар полициячиларга ҳужум қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

17:23 / 11.03.2025
АҚШда 40 йил олдин қамоқдан қочган жиноятчи ушланди

15:39 / 11.03.2025
Истеъфодаги полиция ити ўрмонда йўқолган қариянинг ҳаётини сақлаб қолди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

13:58 / 07.03.2025