Абрамович «Челси» футболчисини Моуриньога бериб юборишга рози бўлди
«Челси» клуби хўжайини Роман Абрамович Неманья Матични «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши учун рухсат берди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, бунинг учун манкунианлар 28 ёшли Сербия терма жамоаси яримҳимоячиси учун Лондон клубига 50 млн. фунт стерлинг (56,6 млн. евро) тўлашига тўғри келади. Матични «МЮ»га олиб келиш учун жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб келмоқда.
Матичнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида ниҳоясига етади.
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

21:51 / 21.02.2025
Путин миллиардер Абрамовични Украина бўйича музокара ўтказадиганлар гуруҳига киритмади

20:50 / 14.12.2024
Молдова Роман Абрамовични сайловларга аралашишда айблади

12:05 / 21.12.2023