Роналду 2017 йилда урилган голлар сони бўйича Мессига етиб олди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги-2017 доирасида Россия терма жамоасига қарши ўйинда ҳисобни очувчи голни урди.
У 8-дақиқада Рафаэл Геррейро томонидан жарима майдонига узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.
Бу голи эвазига Роналду 2017 йил давомида клуб ва терма жамоа сафида урилган голлар сони бўйича «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессига етиб олди.
Эндиликда, ҳар икки футболчи ҳисобида 32та гол бор, Роналду бу голларни 32та ўйинда урган, у шунингдек, 7 марта шерикларини голли пас билан таъминлаган.
Ушбу футболчилардан кейинги ўринларда Ҳарри Кейн (28), Роберт Левандовски (27) ва Эдинсон Кавани (26) жойлашган.
Мавзуга оид

15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»

11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди

13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида

10:49 / 13.09.2024