Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳалқа йўли атрофида "Лукойл" АЁҚШлари пайдо бўлади

Россиянинг "Лукойл" компанияси Тошкент ҳалқа йўли атрофида АЁҚШлар тармоғини барпо этади. Бу ҳақда 14 июнь куни Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда иштирок этган "Ўзбекнефтегаз" МХК бошқаруви раиси Алишер Султонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, "Лукойл" биринчи босқичда Тошкент халқа йўли атрофида ўз тармоғини барпо этади, кейинчалик унинг АЁҚШлари минтақаларда ҳам хизмат кўрсата бошлайди.
"Тошкентда "Лукойл"нинг илк АЁҚШи қурилган. Бироқ, ҳаммаси биз ўйлаганчалик осон иш эмас. Қурдинг, ишни бошладинг. Биз Россия компаниясининг дастлаб Тошкент ҳалқа йўли атрофида, кейин минтақаларда тармоқларини барпо этиш масаласини биргаликда ҳал этишимиз керак", — деб қайд этди "Ўзбекнефтегаз" раҳбари.
Султонов "Лукойл"нинг биринчи шохобчаси очилиши ортга сурилаётганига ойдинлик киритди. Унинг айтишича, ўзбек томони лойиҳани тезлаштиришни сўраган, "Лукойл", ўз навбатида, АЁҚШни шунчалик тез қурганки, қатор ташкилий масалалар ечимини ҳам ортда қолдирган.
"Ҳозирда, Россия компаниясининг АЁҚШларга хизмат кўрсатувчи корхона бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиши қолган. Бу ҳам яқин орада ҳал этилади. Асосийси, "Лукойл" ички бозорга ўз нефть маҳсулотлари, бензини ва дизель ёқилғиси билан кириб келади. Компания бошқа мамлакатлардаги заводларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини келтиради", — деб қайд этди Султонов.
Унинг қайд этишича, Россия компанияси маҳсулотларига минимал сифат талаблари қўйилади, у ерда 92 ва 95 навли бензин ҳамда ЭКОдизель сотилади. Шу билан бирга, бу заправкаларда сотиладиган ёқилғилар бирмунча қимматроқ бўлади. Бунинг сабаби, "Лукойл" АЁҚШларидаги нархлар бозор қоидаларига кўра шакллантирилади.
Мавзуга оид

18:08 / 04.04.2024
Лукойл Ўзбекистондаги АЁҚШ тармоқларини кенгайтирмоқда

23:00 / 13.09.2023
“Лукойл” компанияси “СРП” доирасида Ўзбекистонга тўлаган маблағ очиқланди

22:58 / 14.02.2023
Жўрабек Мирзамаҳмудов: “Лукойл” билан шартнома 55/45 – Ўзбекистон фойдасига”

22:21 / 14.11.2019