Эрон Қатарни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда

Эрон 6-11 июнь кунлари давомида Қатарга озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган бешта самолёт юборди, деб ёзмоқда Die Tagesschau. Бу ҳақда Iran Air давлат авиакомпанияси котиби хабар берган.
Бундан ташқари, 90 тонналик янги маҳсулотлар, асосан мева ва сабзавотлар автомобиль транспорти орқали етказиб берилди.
ОАВнинг Tasnim ахборот агентлигига асосан хабар беришича, 350 тонналик озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган учта кема Дайер денгиз портидан Қатарга қараб йўлга чиқди.
Шунингдек, Теҳрон Қатарнинг Qatar Airways авиакомпаниясига Европа ва Африка давлатларига парвоз қилиш учун ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берган.
Эслатиб ўтамиз, 8 июнга келиб 10 давлат – Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср, БАА, Яман, Ливия, Мальдив, Маврикий, Мавритания ва Комор Қатар билан дипломатик алоқаларни узишди, шу сабабдан мамлакатда гуманитар инқироз юз бериш таҳдиди бор.
Улар Доҳани халқаро террорчилик гуруҳларини молиялаштиришда айблашмоқда.
Мавзуга оид

20:43
Қатарда туҳмат сабаб жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

15:02 / 09.03.2025
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:41 / 07.03.2025