Самарқанд вилояти туманларидан бирига янги ҳоким тайинланди
7 июнь куни халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев маъруза қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг апрель ойида ушбу вилоятга ташрифи вақтида ишдан олинган туман ҳокими Бахтиёр Эргашев Қўшбоевич ўрнига Фахриддин Зоиров янги ҳоким этиб тайинланган.
"Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги, ўрта-махсус касб ҳунар таълими маркази ҳузуридаги ахборот методик хизмати ахборот методик таъминлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Зоиров Фахриддин Абсаломович Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди", дейилган Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарда.
Президентнинг Самарқандга ташрифи вақтида икки туман «тўртлиги» ишдан кетди
Мавзуга оид

17:07 / 03.03.2025
Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди

09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди

15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?

09:49 / 15.02.2025