Саудия Арабистони ва Баҳрайн Қатар билан дипломатик алоқаларни узди

Саудия Арабистон ва Баҳрайн ҳукумати Қатар билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Баҳрайн Қатарни ички сиёсатга аралашишда айблаган. Таъкидланишича, Баҳрайн Қатар билан транспорт, денгиз ва ҳаво қатновини 24 соат ичида тўхтатади.
Шу билан бирга, Қатар фуқароларига Баҳрайнни тарк этиш учун 14 кун берилди.
Ўз навбатида Саудия Арабистони Қатар билан дипломатик ва консуллик алоқаларини “халқаро ҳуқуқ томонидан кафолатланган суверен ҳуқуқ асосида ва миллий хавфсизликни терроризм ҳамда экстремизмдан ҳимоя қилиш мақсадида” узган.
Мавзуга оид

20:43 / 11.03.2025
Қатарда туҳмат сабаб жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

10:33 / 11.03.2025
Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди

16:37 / 10.03.2025
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025