«Яндекс» медиа учун платформани ишга туширди

Фото: Global Look Press / Sergey Smirnov
«Яндекс» интернет-компанияси мустақил муаллифлар, брендлар ва блогерларга мўлжалланган контент яратиш платформасини тақдим этди. Бу ҳақида «Яндекс.Дзен» сервиси медиадиректори Даниил Трабун Yet Another Conference'да маълум қилди.
Янги платформа «Дзен» персонал тавсиялар сервисининг бир қисми ҳисобланади. У сизда қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган хабарлар, постлар ва бошқа мақолалардан иборат янгиликлар туркумини тузади. Мақолалар ўқилган саҳифалар тарихи ва фойдаланувчи томонидан кўрсатилган мавзулардан келиб чиқиб танланади. Энди сервис контент яратиш имконини ҳам беради. Мустақил муаллифлар реклама эълонларига уланиб, ўз материалларида пул ишлаб олишлари мумкин. Бундан ташқари, «Яндекс» ҳомийлик дастури ҳақида эълон қилди: компания энг яхши муаллифларга шу йил учун 1 миллион долларгача пул тўлайди.
Шу билан бирга «Яндекс» мобил реклама учун янги «Нарратив» форматини ишга туширди. У бренд ва муаллифларга қисқа мультимедия материалларини яратишга ёрдам беради.
Мавзуга оид

19:20 / 22.01.2025
Атиги 99,000 сўмлик обуна эвазига мобилография, СММ, шахсий бренд ва контентга оид фойдали дарслар!

09:49 / 13.12.2024
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда

12:50 / 10.10.2024
Uzex Agro платформаси ишга туширилмоқда

17:27 / 11.08.2024