Порошенко: Украина Шенген ҳудуди аъзоси бўлиши керак
Украина президенти Пётр Порошенко Украина Шенген ҳудуди аъзосига айланишини ўз мақсади қилмоқчилигини айтди. У бу ҳақда ICTV телеканали эфирида айтиб ўтди.
"Менинг мақсадим Украина Шенген ҳудуди аъзоси бўлиши ва Харьковдан Лиссабонгача чегараларда ҳеч қандай тўхташларсиз ўтиш мумкин бўлишидан иборат", деб айтди Порошенко.
Порошенко 20 май куни Берлинга ташриф буюриб, Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашишини маълум қилди.
Шенген ҳудудига Европанинг 1985 йилда Люксембургдаги Шенген қишлоғида имзоланган келишувга қўшилган 26 та давлати киради.
Мавзуга оид

20:43 / 12.03.2025
Россия қўшини Суджага кирди

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

16:24 / 12.03.2025
«Тинчлик учун яхши кун» — Жиддадаги музокаралар якунларига дунё бўйлаб қандай реакция қилинмоқда?

13:01 / 12.03.2025