Дубай полицияси уч денгизчининг ҳаётини сақлаб қолди

Дубай полицияси сешанба куни кечқурун уч денгизчининг ҳаётини сақлаб қолиб, қаҳрамонлик кўрсатди. Gulf News шу ҳақидаги маълумоти ва видеоси билан бўлишди.
Видеода Дубай қутқарув ва транспорт полициясининг бош бошқармаси фалокатга учраган кемани топиб, ундаги денгизчиларнинг қутқарилиши намойиш этилган.
Кема назорати қўлдан чиқарилганидан кейин бортдаги уч кишининг барчасида нафас олиш билан боғлиқ муаммолар аниқланган.
Денгизчилар кеманинг қувват тизими тўсатдан ишдан чиқиши туфайли портгача етиб кела олишмаган.
Дубай полицияси денгизчиларни қутқариш учун вертолёт йўллаган ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Кейинроқ денгизчилар "Рашид" шифохонасига етказилган.
"Бу мураккаб миссия бўлди, чунки кема Дубай қирғоғидан 12 миль узоқликда бўлган. Воқеа жойига вертолётда етиб борган қутқарувчилар кемада қўниш майдонининг йўқлигини кўрган. Бироқ учувчи яқин орада тупроқ ташиб кетаётган кемага кўзи тушади, бу денгизчиларни қутқариш учун вертолётни қўндиришга қулай жой эди", - деди полковник Ал-Мазруий.
Кема бортидаги денгизчилардан бири 60 ёшли суриялик эканлиги қайд этилган, у юрак касаллиги туфайли қийин аҳволда қолган. Яна икки киши - 41 ёшли суриялик ва 33 ёшли мисрликнинг нафас олиш йўлларида ҳам муаммолар пайдо бўлган.
Маълум бўлишича, кема генератори ишдан чиққан бўлган. "Учувчи ва қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли денгизчиларнинг ҳаёти сақлаб қолинган", - дейди полковник.
2016 йилда Дубай полицияси 26 237 ер амалиёти ва 290 денгиз қутқарув амалиётини ўтказган.
Мавзуга оид

17:23 / 11.03.2025
АҚШда 40 йил олдин қамоқдан қочган жиноятчи ушланди

15:39 / 11.03.2025
Истеъфодаги полиция ити ўрмонда йўқолган қариянинг ҳаётини сақлаб қолди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

13:58 / 07.03.2025