Туркия - Нидерландия: Турклар 100 йил олдинги Усмонийлар ёрдамини ҳам ёдга олишди

Усмонийлар империяси султони Меҳмед V Решад 1916 йилда, Биринчи жаҳон урушидаги оғир шарт-шароитларга қарамай, Нидерландияга ёрдам қўлини чўзган. Усмонийлар давлати архивлари маълумотлари шундан далолат беради. Туркиянинг "Анадолу" агентлиги шу мавзудаги мақоласи билан мозийга ишора қилди.
Хусусан, 1916 йилнинг 30 январида Усмонийлар давлати парламенти сув тошқинидан жабрланган Нидерландия аҳолисига ёрдам кўрсатишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилган.
Усмонийлар давлати ҳужжатларига мувофиқ, Нидерландия аҳолиси эҳтиёжлари учун 25 минг куруш (Усмонийлар давридаги кумуш тангалар) ажратилган.
Бундан ташқари, архив маълумотларининг гувоҳлик беришича, Нидерландия Усмонийлар давлатига телеграф орқали миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид

13:05 / 12.03.2025
Нидерландия Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилиши мумкин

13:40 / 12.02.2025
Ўзбекистон фуқаролари Нидерландияга ишга юборилиши мумкин

09:44 / 01.02.2025
Киев Нидерландиядан F-16'нинг яна бир партиясини кутмоқда

19:12 / 30.01.2025