Қирғизистон президенти аппаратига янги раҳбар тайинланди

Фото: Қирғизистон президенти матбуот-хизмати
Қирғизистон президенти аппарати раҳбари лавозимига Сапар Исаков тайинланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот маркази маълум қилди.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев бу ҳақдаги фармонни 1 март куни имзолади.
Исаковнинг охирги ишлаган жойи президент аппарати бўлиб, у 2017 йил 31 январдан раҳбар ўринбосари бўлиб ишлаган.
Исаков 3-даражали давлат маслаҳатчиси ҳисобланади ҳамда Қирғизистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси дипломатик мақомига эга.
Мавзуга оид

20:04 / 26.10.2020
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков халқаро қидирувга берилди

07:54 / 06.10.2020
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ҳам озодликка чиқарилди

17:46 / 07.12.2019
Қирғизистоннинг собиқ бош вазирларига 7,5 ва 15 йиллик қамоқ жазолари тайинланди

14:37 / 28.10.2019