Иорданиянинг янги ҳукумати қасамёд қабул қилди

фото: Reuters
Иордания қироли Абдуллоҳ II мамлакатнинг аввалги бош вазири Хани ал-Мулкий бошчилигидаги янги ҳукуматдан қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бу ўзгаришлар ал-Мулкийнинг 2016 йил 1 июнда бош вазир лавозимига ўтиришидан кейинги ҳукуматдаги иккинчи ходимлар алмашинувидир. Янги ўзгаришлар бош вазир кенг иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш ва хавфсизлик соҳасида хавфларни бартараф этиш бўйича чоралар қабул қилишига имконият бериш учун қилинди.
Иордания ҳукумати 14 январда истеъфога чиққанди. Маълум қилинишича, ҳукумат аъзолари бош вазир илтимосига кўра истеъфога кетганлар.
Мавзуга оид

13:57 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Иордания диппаспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисида келишув имзолади

12:20 / 12.02.2025
Иордания қироли фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди

23:29 / 21.01.2025
Президентлар нега қасамёд қилади?

11:37 / 14.01.2025