ОАВ: Япониянинг янги императори 2019 йил 1 январида мамлакат тахтини эгаллайди

Фото: AP
Япония ҳукумати янги императорнинг тахтга ўтириш маросимини 2019 йил 1 январда ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Санкэй» нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, шундай имкониятни назарда тутувчи қонун лойиҳаси шу йил май ойида муҳокама қилинади.
Аввалроқ, Япониянинг ҳозирги императори Акихито тахтдан воз кечишни хоҳлаётганига шаъма қилган эди. 83 ёшли император ўрнини катта ўғли Нарухито эгаллайди.
Шунга қарамай, мамлакатнинг амалдаги Асосий қонунида императорнинг тахтдан воз кечиши билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритилмагани бу жараённи имконсиз воқеликка айлантирган. Шу муносабат билан, мамлакат ҳукумати қонунчиликка тузатишлар киритишни режалаштираяпти.
2016 йил августида Акихито Япония халқига телемурожаат қилиб, дам олмоқчи эканини айтган эди.
Мавзуга оид

11:30 / 12.03.2025
Японияда давлат хизматчилари ишга беш дақиқа олдин келишга мажбурлангани учун 67 минг доллар компенсация олди

05:00 / 11.03.2025
Япония стратегик захиралардаги гуручни сотиш бўйича биринчи аукционни ўтказди

22:17 / 10.03.2025
КХДР Япониядан 1945 йилда ўлдирилган корейсларнинг қариндошларидан кечирим сўрашни талаб қилди

22:07 / 10.03.2025