Қирғизистонда иқтисод ва молия соҳасида янги раҳбарлар тайинланди

Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати раиси этиб Замирбек Осмонов тайинланди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг ахборот сиёсати бўлими маълум қилди.
Маълум қилинишича, Осмоновнинг ушбу лавозимга тайинланиши ҳақидаги тегишли фармойишни мамлакат бош вазири Сооронбай Жээнбеков имзолаган.
"Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати раиси республиканинг иқтисодий хавфсизлиги ва иқтисодий жиноятлар билан курашиш аҳволи учун шахсий жавобгарликка эга бўлади", деб айтган Жээнбеков Осмоновни таништириш вақтида.
Осмонов бундан аввал Қирғизистон Давлат солиқ қўмитасига раҳбарлик қилган.
Шунингдек, Қирғизистоннинг молия разведкаси давлат хизмати раҳбари этиб Ойбек Кадиралиев тайинланди.
Айнан Кадиралиев аввал Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизматига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид

17:24
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025