Покистонда поезд етти нафар мактаб ўқувчисининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: Pakistan Today
Покистоннинг Панжоб вилоятида моторикшанинг поезд билан тўқнашуви оқибатида етти нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Pakistan Today газетаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, иккита моторикша поезд келаётган пайт темир йўлни кесиб ўта бошлаган. Тўқнашув оқибатида яна беш-саккиз ёшларда бўлган беш нафар бола оғир тан жароҳатини олди.
Маълумот учун, Покистоннинг Карачи шаҳрида ўтган йилнинг ноябрида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, яна 40 нафар йўловчи жароҳатланганди. Икки ой аввал эса Панжоб вилоятида йўловчи ва юк поездининг тўқнашуви туфайли тўрт киши ҳалок бўлиб, 93 инсон жароҳат олди.
Мавзуга оид

10:23 / 12.03.2025
Покистонда жангарилар йўловчи поездини ўққа тутди ва одамларни гаровга олди

12:29 / 03.03.2025
Покистон тўқимачилик корхонаси Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширади

16:30 / 26.02.2025
Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири қўшма бизнес форумида иштирок этди

16:28 / 26.02.2025