АҚШ Усома бин Лодиннинг ўғлига қарши санкция киритди

Фото: U.S. State Department
АҚШ Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодин ва "Арабистон яриморолидаги "Ал-Қоида" етакчиси" Иброҳим ал-Баннага қарши санкция киритди, деб маълум қилди АҚШ Давлат департаменти.
Маълум қилинишича, Ҳамза бин Лодин "АҚШ миллий хавфсизлиги ва фуқароларига жиддий хатар билдирувчи" фаолияти сабабли санкцион рўйхатга киритилган. У 2015 йил августдан расман "Ал-Қоида" сафига кирган бўлиб, ғарб давлатлари пойтахтларига ҳужумлар қилишга, жумладан АҚШ ва америкаликлардан ўч олишга чақиради.
Санкцион рўйхатга "Ал-Қоида"нинг Арабистон яриморолидаги етакчиларидан бири Иброҳим ал-Банна ҳам киритилди. АҚШ маълумотларига кўра, у террорчилик гуруҳи учун "жангариларни тайёрлашда ва маълумот тўплашда кўп маротаба иштирок этган". АҚШ аввалроқ ал-Баннанинг тутилишига кўмак берганлик учун 5 млн доллар миқдорида мукофот пули ваъда қилганди.
АҚШ молия вазирлиги қарори билан юқоридаги шахсларнинг АҚШ ҳудудидаги барча мол-мулки ва молиявий активлари музлатиб қўйилади, АҚШ фуқароларига улар билан иш олиб бориш тақиқланади.
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

22:06 / 13.03.2025
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

19:11 / 13.03.2025