“Мўминга бегона баҳор”: машҳур сухандон Абдумўмин Ўтбосаровга бағишланган китоб тақдим этилди

Бугун Тошкентдаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишланган махсус тадбир бўлиб ўтди. Унда бир қатор сухандонлар – Дилором Умарова, Фарҳод Бобожонов, Раъно Жўраева, Галина Мелникова ва бошқалар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев қаламига мансуб “Мўминга бегона баҳор” номли китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу ҳақда сухандон Kun.uz сайтига хабар берди.
Йўлдошевнинг маълум қилишича, китоб “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан 2000 нусхада чиқарилган бўлиб, машҳур сухандоннинг ўлимидан бир йил ўтиб тақдим этилди.
Китобда Абдумўмин Ўтбосаров ҳамкасбларининг хотиралари, турли рангли фотосуратлар, сухандоннинг ўзи чизган суратлари, шеърлари, ҳикоялари ўрин олган.
Муслимбек Йўлдошевнинг хабар беришича, 222 саҳифадан иборат ушбу хотира асари унинг 12-китоби.
Шунингдек, Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўзи ўқиган ҳикоялари ҳам алоҳида диск шаклида тақдимотга келган инсонларга эсдалик сифатида топширилди.
Китоб яқин кунларда сотувга чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ артисти, олий тоифали диктор Абдумўмин Ўтбосаров 1960 йилнинг 24 апрель куни таваллуд топган бўлиб, узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида сухандонлик қилди. У 2016 йилнинг 1 январь куни вафот этган.
Kun.uz cайти Абдумўмин Ўтбосаровни хотирлаб энг яқин ҳамкасблари билан суҳбат уюштирди
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

10:05 / 12.02.2017
Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди

19:52 / 13.11.2016
Марҳум сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўғли уйланди

20:34 / 01.01.2016