БМТ бош котиби порахўрликда айбланди

Фото: REUTERS
БМТнинг амалдаги бош котиби ва Жанубий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазири Пан Ги Мун пора олишда айбланди. Бу ҳақда 24 декабрда Sisa Journal нашри журналистик тергови натижаларига кўра чоп этилган мақолада айтилган.
Мақолада айтилишича, Пан Ги Мун тадбиркор Пак Ён Чхадан "совға" сифатида умумий ҳисобда 230 минг доллар олган. Тадбиркор БМТ бош котибига дастлаб 2005 йил 3 майда 200 минг доллар берган. Бу ўшанда ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Пан Ги Мун Сеулга ташриф билан келган вьетнамлик ҳамкасби билан музокаралар ўтказгандан кейин юз берган.
Нашрнинг таъкидлашича, ўшанда Вьетнамнинг Жанубий Кореядаги фахрий консули бўлган Пак пулларни спорт сумкасида олиб келган. 2007 йилда тадбиркор БМТ бош котибига яна 30 минг доллар берган.
БМТ бош котиби ҳам, тадбиркор ҳам бу айбловлар ҳақиқатга мос келмаслигини айтишди. БМТ бош котиби уларни бўҳтон деб атаб, журнал устидан судга шикоят қилишини айтди.
Мавзуга оид

10:57 / 03.03.2025
“Пора эмас, раҳмат сифатида берганди” – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

00:41 / 27.01.2025
Сурхондарёда пора билан ушланган ҳоким ёрдамчисига ҳукм ўқилди

11:30 / 11.01.2025
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга олинди

18:18 / 03.01.2025