Хитойдаги энг харидоргир смартфон компаниялари рейтинги

Digitimes Research таҳлилий нашри Хитой аҳолиси орасида қайси компаниялар смартфонларига талаб энг катта эканлигини билиш мақсадида статистик тадқиқот ўтказди. Бу ҳақида digitimes.com маълумот берди.
Олинган маълумотларга кўра, хитойлик истеъмолчилар 2016 йилнинг учинчи чораги учун 112,3 миллион смартфон харид қилишган. Бу ўтган чоракка нисбатан 5,2 фоиз ва 2015 йилнинг худди шу чорагига нисбатан 5,8 фоизга кўп. Шуни таъкидлаш жоизки, Хитойнинг йирик операторлари абонентларни 2G ва 3G'дан 4G'га ўтказишни рағбатлантириш мақсадида асосан унча қиммат бўлмаган моделдаги смартфонлар харидини субсидиялаштиришда давом этмоқда.
Натижада энг кўп смартфон харид қилинган компания - Oppo (19.9%) бўлди. Иккинчи ўрин Vivo (15.9%)га насиб этди. Учинчи поғонада яна бир маҳаллий бренд - Huawei (12.1%) қайд этилди. Американинг Apple компанияси қурилмалари тўртинчи ўринни олди (9.3%). Бешинчи ўринда эса - Xiaomi (6.3%). Кейинги ўринларни Gionee (5.5%), Samsung (5.1%), LeEco (3.8%), Meizu (3.7%), ZTE (2.1%), Coolpad (1.9%), Lenovo (1.6%) ва Hisense (1.2%) компаниялари қурилмалари эгаллади. \
Шундай қилиб, Apple, Samsung Electronics ва HTC'нинг Хитой бозоридаги умумий савдо улуши 14.8 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

17:16 / 23.01.2025
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди

14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди

09:44 / 10.01.2025